“Ўзэкспомарказ”да Республика конференция-семинари бўлиб ўтади

Ўзбекистон 05 Сентябрь 2015 976

2015 йилнинг 8 сентябрь куни “O‘zekspomarkaz ”нинг конференц-залида “Мамлакатимизда 2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар Дастурини ҳаётга тадбиқ этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Республика конференция-семинари бўлиб ўтади.

Тадбир “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг хусусий мулкнинг ҳуқуқий ҳимояси, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва кафолатларини таъминлаш борасидаги ишларини фаолллаштириш” , “Хусусий мулк ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга йўналтирилган қонун нормаларини амалга оширишда суд органларининг роли” ва “Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ барча турдаги рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш борасида давлат органларининг вазифалари” каби секцияларда ўз ишини олиб боради.

Кўпроқ янгиликлар