“Шарқ тароналари” фестивалининг ёпилиш маросими мега шоу тусини олди

Маданият 05 Сентябрь 2015 7630

Х “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг бу йилги тантанали ёпилиш маросими улуғвор томошага айланди. Регистон майдонига йиғилган юзлаб чет эллик меҳмонлар ҳамда томошабинлар ансамбл фасадига туширилган уч ўлчамли (3Dmapping форматидаги) ғаройиб тасвирлар видео кетма-кетлигига гувоҳ бўлишди.

Сабаби Марказий Осиё ҳудудида биринчи бор, айнан мазкур нуфузли санъат анжумани доирасида, Регистон майдонида ажойиб ёғдули-мусиқий шоу - 3Dmapping намойиш этилди. Самарқанд аҳолиси ва меҳмонлари гувоҳ бўлган ушбу 7 дақиқалик намойишда тарихий сиймолар уч ўлчамли тасвирларда гавдалантирилди.

Дунёнинг йирик шаҳарларида намойиш қилинадиган кўнгилочар шоулардан фарқли равишда Регистон майдонидаги томоша аниқ тарихий далиллар ва воқеаларга асосланган. Регистонда 3Dmapping форматидаги ёғдули мусиқий томошалар намойиши юртимизга келган кўплаб сайёҳларнинг ҳам эътиборига сазовор бўлди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, шоунинг бошқа кўнгилочар дастурлардан фарқли жиҳати, унинг аудитория эътиборини маърифатга, маданий ва тарихий меросга жалб этгани бўлди.  

Марҳамат кўринг ва завқланинг!

Манба: naesmi.uz

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар