9-11 октябрь куни Перу пойтахти Лимада Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиллик йиғилишлар чоғида бошқарувчилар кенгашлари ташкилотларнинг келажак фаолияти билан боғли асосий қарорларни кўриб чиқишади, кейинчалик улар ижроия кенгашлари томонидан амалга татбиқ этилади.

Лимадаги йиғилишда ташкилотлар раҳбарияти, хусусий сектор вакиллари, фуқаролик жамияти ва академик доиралар вакиллари тўпланади.