АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси 8 сентярбдан ўз ишини қайта бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда элчихонанинг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинди.

Элчихона Душанбе ва Вахдатдаги бир қатор терактлар оқибатида ёпиб қўйилган эди.
“Тожикистон ҳукумати кечаги ҳужумлардан кейин терговни давом эттирмоқда ва хавфсизлик чораларини кучайтирди. Айни пайтда вазият тинч бўлишига қарамасдан, элчихона мамлакатдаги АҚШ фуқароларига ҳушёр бўлиш ва одамлар гавжум бўладиган жойларга бормасликни қатъиян тавсия қилади”, деб айтилмоқда хабарда.

Аввалроқ АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси мамлакатдаги терактлар сабабли ўз ишини номаълум муддатга тўхтатгани маълум қилинган эди.