Жаҳонга машҳур АҚШлик ёзувчи Стивен Кинг АҚШ Санъатлар миллий медали билан тақдирланди. Ушбу медални ёзувчига Оқ уйда АҚШ президенти Барак Обама топширди. 

Вашингтонда Кингдан ташқари, яна 17 лауреат, жумладан актриса Салли Филд ва яна уч ташкилот ушбу медаль билан тақдирланди.

Кинг “замонамизнинг энг оммабоп ва сермаҳсул ёзувчиларидан бири” сифатида ва “воқеани қизиқ ҳикоя қилиш билан инсон табиатини анализ қилиш қоришмаси” ҳамда “ўнлаб йиллар давомида одамларни ҳаяжонлантириб келган китоблари” учун ушбу медалга лойиқ деб топилди.

Салли Филд эса “ўз ишлари орқали ифода этилган қадр-қиммат, қайғуриш ва қўрқмаслик” ва “ушбу қадриятларни аёллар ва миллатни соғломлаштириш йўлида тарғиб қилишдаги ҳиссаси” учун ушбу медалга лойиқ деб топилди.

Шунингдек, ушбу медаль билан рассом Жон Балдессари, актриса ва режиссёр Мириам Колин ва хонанда Мередит Монк ҳам тақдирланди.