2016 йилги Европа чемпионатининг саралаш босқичида G гуруҳининг 7-турида Россия терма жамоаси Москвадаги “Открытие Арена” стадионида Шцеция терма жамоаси билан учрашди ҳамда минимал устунлик билан ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона тўпни 38-дақиқада Игорь Смольниковнинг узатмасидан кейин Артём Дзюба деярли бўш дарвозага киритди.

Шу тариқа Леонид Слуцкий Россия терма жамоаси бош мураббийи лавозимидаги фаолиятини ғалаба билан бошлади. Ушбу ютуқ эвазига Россия терма жамоаси 2-ўринда бораётган Швеция билан ўртадаги фарқни 1 очкогача қисқартирди.
Россия терма жамоаси кейинги учрашувини 8 сентябрда меҳмонда Лихтенштейн терма жамоасига қарши ўтказади.

Евро-2016. Группа G. 7-тур
Россия – Швеция – 1:0
Голлар: Дзюба, 38 (1:0).
Огоҳлантиришлар: Дзагоев, 34; Кузьмин, 82 – Вернблум, 52.