Евро-2016 саралаш босқичи, D гуруҳ: Грузия Шотландияни, Германия Польшани ютди

Спорт 05 Сентябрь 2015 1809

Евро-2016 саралаш босқичи D гуруҳи 7-турида Грузия терма жамоаси ўз уйида Шотландияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув Тбилисидаги “Динамо-Арена — Борис Пайчадзе” стадионида бўлиб ўтди. Учрашувдаги ягона тўпни 37-дақиқада Валерий Казаишвили киритди.

Евро-2016. D гуруҳи. 7-тур
Грузия – Шотландия – 1:0
Голлар: Казаишвили, 37 (1:0).
Огоҳлантиришлар: Кашия, 10; Жано, 44; Наваловский, 78 (Грузия).

Шу гуруҳдан ўрин олган яна бир учрашувда Германия Польша билан учрашди. Учрашув Франкфуртда бўлиб ўтди ва 3:1 ҳисобида немислар ҳисобига ҳал бўлди.

Германия терма жамоасида тўпларни Томас Мюллер ва Марио Гётце (дубль) киритдилар. Жавоб тўпини ўз ҳисобига Роберт Левандовски ёзиб қўйди. Шу ғалаба эвазига Германия 16 очко тўплаган ҳолда D гуруҳи пешқадамига айланди. Польша 14 очко билан 2-ўринни эгалламоқда.

Германия – Польша – 3:1
Голлар: Мюллер, 12 (1:0); Гётце, 19 (2:0); Левандовски, 36 (2:1); Гётце, 82 (3:1).
Огоҳлантиришлар: Кроос, 61; Швайнштайгер, 79 – Рыбусь, 8; Гросицки, 66.

Гуруҳдан ўрин олган яна бир учрашувда Ирландия меҳмонда Гибралтарни 0:4 ҳисобида мағлуб этди. Голларни Сайрус Кристи, Робби Кин (дубль) ва Шейн Лонг киритдилар. Ирландлар 12 очко жамғарган ҳолда гуруҳда 3-ўринни эгалламоқдалар. Гибралтар эса бирорта ҳам очко қўлга киритмаган ҳолда охирги ўринни эгалламоқда.

Гибралтар – Ирландия – 0:4
Голлар: Кристи, 27 (0:1); Кин, 50 (0:2); Кин, 52 (0:3, пен); Лонг, 79 (0:4).
Огоҳлантиришлар: Кашаро, 9; Барнетт, 48 – Уолтерс, 42.

D гуруҳидаги вазият: 1. Германия — 16 очко (7 та ўйин); 2. Польша — 14 (7); 3. Ирландия — 12 (7); 4. Шотландия — 11 (8); 5. Грузия — 9 (8); 6. Гибралтар — 0 (7).

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 16561 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22078 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11222 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12061 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40241 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52821 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47691 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 262 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 527 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар