Евро-2016 саралаш босқичи, F гуруҳ: Финляндия Грецияни мағлуб этди, Венгрия-Руминия ўйинида ҳисоб очилмади

Спорт 05 Сентябрь 2015 1376

Евро-2016 саралаш босқичи F гуруҳи 7-турида Финляндия меҳмонда Грецияни 0:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона тўпни 75-дақиқада Йоэль Похьянпало киритди.

Евро-2016. F гуруҳи. 7-тур
Греция – Финляндия – 0:1
Гол: Похьянпало, 75 (0:1).
Огоҳлантиришлар: Аравидис, 52; Папастатопулос, 90+4 – Араюури, 48.

Будапештда бўлиб ўтган Венгрия-Руминия жуфтлигида ғолиб аниқланмади. Учрашув 0:0 ҳисоби билан якунланди.

Венгрия – Румыния – 0:0
Огоҳлантиришлар: Тежер, 48; Салаи, 62; Леандро, 68 – Попа, 21; Кирикеш, 50; Кешерю, 63; Кипчу, 73.

Гуруҳнинг яна бир учрашувида Шимолий Ирландия Фарер ороллари билан учрашди. Ўйин 1:3 ҳисобида меҳмонда тўп сурган ирландлар ҳисобига ҳал бўлди. Ирландлар сафида тўпларни Гарет Макаули (дубль) ва Кайл Лафферти киритди. Оролликлар сафида Йохан Эдмундссон битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди.

Фарер ороллари – Шимолий Ирландия – 1:3
Голлар: Макаули, 12 (0:1); Эдмундссон, 36 (1:1); Макаули, 71 (1:2); Лафферти, 75 (1:3).
Огоҳлантиришлар: Эдмундссон, 6; Ханссен, 70 – Маклафлин, 22; Мадженнис, 73.
Четлатиш: Эдмундссон, 65 (Фарер ороллари).

F гуруҳидаги вазият: 1. Шимолий Ирландия – 16 очко (7 ўйин); 2. Руминия – 15 очко (7); 3. Венгрия – 12 очко (7); Финляндия – 7 очко (7); 5. Фарер ороллари – 6 очко (7); Греция – 2 очко (7).

Кўпроқ янгиликлар