Евро-2016 саралаш босқичи I гуруҳи 7-турида Сербия Арманистон билан учрашди. Учрашув сербларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида Левон Айрапетян ўз дарвозасига автогол киритди, 53-дақиқада эса Адем Ляич 2-тўпни киритди. Учрашув Сербияга Албания билан учрашув натижаларига кўра солинган жазо сабабли томошабинларсиз ўтди.

Гуруҳнинг яна бир учрашувида Дания ва Албания тўқнашди. Учрашувда ғолиб аниқланмади – ўйинда 0:0 дурранг ҳисоб қайд этилди.

Евро-2016. I гуруҳи. 7-тур
Сербия – Арманистон – 2:0
Голлар: Айрапетян, 21 (1:0, автогол); Ляич, 53 (2:0).
Огоҳлантиришлар: Иванович, 45; Митрович, 54 – Казарян, 43.

Дания – Албания – 0:0
Огоҳлантиришлар: Якобсен, 32; Кьяер, 86 – Аголи, 32; Айети, 75; Кукели, 77; Жака, 86.

I гуруҳидаги вазият: 1. Португалия — 12 очко (5 ўйин); 2. Албания — 12 (6); 3. Дания — 12 (7); 4. Сербия — 4 (7); 5. Арманистон — 1 (7).