Горилла боласи ҳайвонот боғида бола билан бекинмачоқ ўйнади

Жамият 05 Сентябрь 2015 3589

Youtube портали фойдаланувчиларига АҚШнинг Огайо штатидаги Коламбус ҳайвонот боғида тасвирга олинган видео хуш келмоқда.

Видеода горилла боласи ҳайвонот боғига ташриф буюрган бола билан бекинмачоқ ўйнагани тасвирланган. Видеодан бола ва маймуннинг барча ҳаракатлари табиийлигини ва ўйин қоидалари иккаловларига ҳам тушунарли бўлаётганлигини кўриш мумкин.

Фойдаланувчиларнинг таъкидлашларича, айнан маймун болакайни ўйинга чорлаган.
Видеони боланинг онаси тасвирга олиб, порталга жойлаштирган. Бир ҳафта ичида видео 1,5 млн марта намойиш қилинди. Унга 3 мингдан кўпроқ фойдаланувчи ўз изоҳини қолдирган.

Кўпроқ янгиликлар