Греция соҳилбўйида муҳожирлар оиласига тегишли янги туғилган чақалоқ жасади топилди

Жаҳон 05 Сентябрь 2015 7538

Греция соҳилбўйи қўриқлаш хизмати муҳожирлар оиласига тегишли янги туғилган чақалоқ жасадини топди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Қайд этилишича, боланинг ота-онаси Агатонисион оролига чиқиб олишга муваффақ бўлган.
Қайд этилишича, топилган чақалоқ яқин орадаги шифохонага етказилган, бироқ у ерда боланинг ўлгани қайд этилган.

Бундан аввал Туркиянинг Бодрум курорт шаҳри соҳилида уч яшар боланинг жасади топилгани маълум қилинганди. Бола Суриянинг Кобани шаҳридан келаётган муҳожирлар бўлган тўнтарилиб кетган қайиқда ўз ота-онаси ва акаси билан келаётган бўлган. Шунингдек, боланинг онаси ва акаси ҳам ҳалок бўлган.

Кўпроқ янгиликлар