Ҳокимлик: Жиззахда 50 минг қирғиз яшайди

Ўзбекистон 05 Сентябрь 2015 3355

Жиззах вилоятида қирғиз миллатига мансуб 50 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлик сайтида чоп этилган материалда айтилди.
Материал муаллифи, вилоят қирғиз миллий-маданий марказининг раиси Мамат Гулбоевнинг таъкидлашича, мамлакатда барча миллат ва элат вакиллари учун бир хил тенг шароитлар яратилган.

“Вилоятимизда қирғиз миллатига мансуб 50 минг нафар аҳоли яшайди. Бахмал туманида 7 та, Зоминда 6 та қирғиз мактаби фаолият кўрсатмоқда. "Тумор” деб номланувчи бадиий ҳаваскорлик жамоасига эгамиз. Арнасой туманида ташкил этилган мазкур даста аъзолари ака-ука Асилбек ва Алишер Зоидбековлар раҳбарлигида ўз ижодий маҳоратларини ошириб боришаяпти”, - дейдиГулбоев.
Айтилишича, мустақилликнинг ўтган йиллари давомида дарслар қирғиз тилида олиб бориладиган мактабларнинг деярли барчаси қайтадан реконструкция қилинган. Қирғиз қишлоқларида янги мактаблар қурилган.
“Бугун шу нарса қалбимизга қувонч бағишлайди: вилоятимиз ишлаб чиқаришининг, маданий ҳаётнинг қайси жабҳасига қараманг, у эрда қирғиз миллатига мансуб замондошларимизнинг фидокорона меҳнат қилишаётганлигини кўрасиз, - сўзида давом этади муаллиф. - Масалан, нафақат Жиззах вилояти, балки республика аҳлига яхши таниш бўлган Хидир Шукуровни олайлик. У аллақачон 80 ёшдан ошган бўлсада, ҳали ғайрат-шижоатдан қолгани йўқ.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутати сифатида ташаббускорлиги, фидойилиги билан сайловчилар ишончини оқламоқда. Вилоят педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг кафедра мудири Пардабой Бердибеков, Жиззах Давлат педагогика институтининг ўқитувчилари Тўйчи Исмоилов, Эргаш Шомуродов ва бошқа кўплаб миллатдошларимиз баркамол авлод тарбияси йўлида самарали меҳнат қилишмоқда. Вилоят ишлаб чиқаришининг бошқа соҳалари тараққиётида ҳам миллатдошларимизнинг муносиб ҳиссалари бор.

Маълумки, республика байналмилал маркази ташаббуси билан Мирзачўлни, Жиззах чўлларини ўзлаштиришда жасорат ва матонат кўрсатган, айни пайтда орамиздан ўтган кишилар ҳақида сўз юритувчи асарларни чоп этиш йўлга қўйилган. Материалда эслатиб ўтилишича, ушбу лойиҳа доирасида ўтган йили машҳур пахтакор, қирғиз миллатига мансуб Саттор Усмоновнинг ҳаёт йўлига бағишланган "Чўл бургутининг синовларда кечган умри” номли китоб нашрдан чиққан.

“Мухтасар қилиб айтганда Ўзбекистон —барчамиз учун муқаддас гўша. Унинг равнақи йўлида фидойилик кўрсатиш ким, қайси миллат вакили бўлмайлик муқаддас бурчимиз. Ана шу эзгу мақсад биз — қирғизларни ҳамиша олға бошлайди”, - хулоса қилди Гулбоев.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар