Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ХХРга ташрифи доирасида 3 сентябрь куни давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян билан учрашу ўтказди.

Учрашув чоғида икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестициялар ва маданий-гуманитар соҳалардаги келишувларнинг ижроси борасида фикр алмашилди.