Жанубий Корея Ўзбекистонда яна битта клиника қуради

Ўзбекистон 05 Сентябрь 2015 2389

Ўзбекистон ва Жанубий Корея янги клиника қурилиши борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Ли Ук-Хён маълум қилди.
Унинг айтишича, ушбу лойиҳа соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилади.

“Айни пайтда шифокорларнинг малакасини ошириш ва эпидемик касалликларга қарши кураш сифатини яхшилаш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, Тошкентда болалар учун шифохона қурилмоқда, катталар учун клиника қурилиш борасида музокаралар кетмоқда”, - деди у “Жаҳон” агентлигига берган интервьюсида.
Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Ли Ук-Хённинг айтишича, икки давлатнинг иқтисодий муносабатлари самарали ривожланиб бормоқда. Шунга қарамай, унинг фикрича, Устюртдаги мисол йирик лойиҳалар олиб бориш икки мамлакат учун ҳам манфаатли бўлади.

“Бу соҳадаги муваффақиятли ҳамкорлигимизнинг ёрқин мисоли Сургил кони негизида Устюрт газ-кимё комплексининг қурилиши бўлди, - деди у. – Муваффақиятни мустаҳкамлаш учун бу каби йирик лойиҳалар устида ишлашни давом этишимиз лозим”.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар