Жиззах вилояти ҳокими Сайфиддин Исмаилов Жиззах шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган биринчи қўнғироқ тадбирида иштирок этди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.

Дарсликлар, ўқув адабиётлари, янги ўқув қуролларини ўқувчиларга тантанали топшириш маросимида иштирок этган Исмаилов мактабга ташриф буюрган ўқувчиларни янги ўқув йили муносабати билан табриклади.
Шундан сўнг вилоят ҳокими иштирокида мустақиллик дарси бошланди.

Мустақиллик дарслари Ўзбекистон президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида барча умумтаълим мактабларида "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним” шиори остида ташкил қилинди.