Канаданинг Онтарио вилояти раҳбарияти Суриядан 5 минг қочқин қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Ctv.News портали хабар бермоқда.
Қочқинларга Онтарио ҳукумати 226 минг доллар ажратади.

“Биз барча инсоний ва молиявий ресурсларни ишга солиб, дарҳол Канадада минглаб қочқинларни қабул қилишимиз шарт”, - деди Онтарио соғлиқни сақлаш вазири Эрик Хоскинс.
Унинг фикрича, Канада ҳукумати БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссарининг қарорини кутиб ўтириши керак эмас, негаки бу қарорнинг қабул қилиниши бир неча ой ва ҳатто йилга чўзилиб кетиши мумкин.