Кейинги ҳафта АҚШ Хитой компанияларига қарши санкциялар жорий қилиши мумкин. CNN телеканалининг маълум қилишича, бунга сабаб сифатида ушбу компанияларнинг АҚШ молиявий тузилмалари ва йирик корпорацияларига қарши хакерлик ҳужумларига алоқадорлиги кўрсатилган.

Илгарироқ АҚШ раҳбарияти бундай хакерлик ҳужумларига алоқадорликда гумон қилинаётган Хитой ва Россия компанияларига қарши чекловлар жорий қилиши мумкинлиги айтилган эди. Бу чоралар кейинги ҳафтаёқ амалга оширилиши мумкин.

Санкциялар пакети бир неча ой мобайнида ишлаб чиқилгани айтилмоқда.
Шу билан бирга, маълум қилинишича, бу борада ҳали якуний қарорга келинмаган.