Коста-Рика пойтахти Сан-Хоседа йўловчи автобусининг поезд билан тўқнашиб кетиши оқибатида 30дан ортиқ одам жароҳатланди. Қутқарув хизматлари ходимларининг маълум қилишича, улар орасида ҳомиладор аёл ва болалар бўлган.

Икки киши оғир аҳволда.
ЙТҲ Куба туманидаги чорраҳада содир бўлди. Nación газетасида чоп этилган расмлардан маълум бўлишича, поезд автобуснинг ўртасига келиб урилган. Состав рельсдан чиқиб кетмаган.
Тахмин қилинишича, ЙТҲда автобус ҳайдовчиси айбдор: у огоҳлантириш сигналларига эътибор бермай, темир устидан тезроқ ўтиб кетишга ҳаракат қилган.