Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 4 сентябрь куни рўй берган энг муҳим хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари террорчилик гуруҳини ташкил қилишда айбланмоқда>>

Тожикистон ИИВ қуролли босқинчилик ва 8 нафар милиция ходимининг ўлими ҳамда террорчилик гуруҳи ташкил қилиш учун жавобгарликни мамлакат мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари генерал-майор Абдуҳалим Назарзода зиммасига юклади.

Ўзбекистон ИИВ: Тошкентда юз берган “портлаш” ўқув мағшулотларининг бир қисми бўлган>>

Соат 13:32да Тошкентдаги масжидларнинг бирининг ёнида жойлашган автобуслар бекатида шартли террорчи қўлбола портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди. Шундан кейин “тревога” буйруғи билан шаҳар милицияси кучлари ва воситалари оёққа турғазилди ва ички йўриқномаларда талаб қилинганидек портлаш юз берган ҳудуд ўраб олинди

Меркелнинг рейтинги муҳожирлар билан боғлиқ инқироз туфайли кескин пасайиб кетди>>

Германия канцлери Ангела Меркелнинг машҳурлиги унинг муҳожирлар муаммоси бўйича тутган позицияси туфайли кескин пасайиб кетди.

Туркияда ҳалок бўлган суриялик 3 ёшли муҳожир боланинг суратлари дунёни ларзага келтирди>>

2 сентябрь куни Туркиянинг Бодрум курорт шаҳрининг денгиз қирғоғида суриялик 3 ёшли қочқин болакайнинг жасади топилди.

Путин: ЕИда миграцион инқироз кутилган ҳолат эди>>

Европада миграцион инқироз келиб чиқиши “мутлақо кутилган ҳолат эди”, деб ҳисоблайди Россия президенти Владимир Путин.

Қозоғистонда суд қарори билан “Коммунистлар партияси” фаолияти тугатилди>>

Олма-ота шаҳри ихтисослаштирилган туманлараро иқтисодий суди қарори билан “Қозоғистон Коммунистлар партияси” жамоат бирлашмаси фаолияти тўхтатилди.

Ислом Каримов Пекинда Ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимларда иштирок этди>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 2—3 сентябрь кунлари ташриф билан Пекин шаҳрида бўлди.

Ўзбекистонлик дастлабки зиёратчилар гуруҳи Ҳажга жўнаб кетди>>

3 сентябрь куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 484 нафардан иборат дастлабки гуруҳи иккита рейсда Тошкент-Мадина йўналиши бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлигига кузатилди, деб хабар берди qadriyat.uz сайти. 

Туркия парламенти Ироқ ва Сурияга ҳарбийларни киритиш тўғрисидаги ҳужжат муддатини узайтирди>>

Туркия парламенти Ироқ ва Сурия ҳудудига ИШИД жангариларига қарши кураш учун ҳарбийларни киритиш тўғрисидаги ҳужжат кучини яна бир йилга узайтирди.

Пентагон: Хитой ва Россияни дунё барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлашда биз билан ҳамкорлик қилишга чақирамиз>>

Қўшма Штатлар Россия ва Хитойни Осиё-Тинч океани миқтақаси ва унинг ташқарисида янада фаолроқ ҳамкорлик қилишга чақирмоқда.

Рамзон Қодиров ислом давлатларини диндошларга ёрдам беришга чақирди>>

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ислом давлатлари етакчиларини Яқин Шарқдаги тўқнашувлардан азият чекаётган диндошларини ўз ҳимоясига олишга чақирди.