Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 4 сентябрь куни рўй берган энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Русча “Заковат” 40 ёшга тўлди>>

Бугун Россиянинг машҳур “Ким? Нима? Қачон?” телекўрсатувчи 40 ёшга тўлди.

Кўрсатув Россия телевидениеси орқали 1975 йилнинг 4 сентябрь куни илк бора намойиш этилган эди.

Футбол бўйича Италия чемпионати В сериясида fair play ҳаракатлари учун яшил карточка жорий этилади>>

2015/16 мавсумида ҳакамлар футбол бўйича Италия чемпионати В сериясида fair play қоидаларига риоя қилган футболчиларга яшил карточка кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда Forza Italian Football порталида маълум қилинди.

IFA 2015: Lenovo компанияси YOGA Tab 3 8" ва 10" планшетларини намойиш қилди>>

Lenovo компанияси IFA 2015 кўргазмасида намойиш қилган янги YOGA Tab 3 8" ва 10" планшетларининг иккиси ҳам уларга журнал кўринишини берадиган цилиндрик деталли анъанавий дизайн, қурилмалардан турли режимларда фойдаланиш, столда ўрнатиш ва деворга осиш имконини берадиган тешикка эга орқага ташланувчи таглик билан жиҳозланган.

«РАЙҲОН»«Қоратош» да>>

Миллий таомларга муҳаббати кучли бўлганлар ва таомларнинг аслини емоқчи бўлганлар учун яна бир яхши янгилик. Пойтахтимиздаги “Қоратош” кўчасида “Райҳон” номли миллий таомлар кафеси очилди. Истиқлолимизнинг 24 йиллик тўйига тўёна бўлган “Райҳон” кафесида қўли ширин ошпазлар томонидан мазали миллий таомлар тайёрланмоқда. 

IFA 2015: ичида мини-принтер ўрнатилган Polaroid Snap фотокамераси>>

Polaroid компанияси Берлинда ўтаётган IFA 2015 кўргазмасида Snap деб номланган янги қурилмасини намойиш қилди. 

Land Rover тиркамаси орқасидаги машиналар ва объектларни кўриш технологиясини яратди>>

Йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳақида ғамхўрлик қилиш тенденцияси ва йўлда умумий хавфсизликни янги технологиялар ёрдамида ошириш даражаси ўсмоқда: борган сари кўпроқ автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялар тўлдирилган реалликни ўз моделларида қўлламоқдалар. 

Горилла боласи ҳайвонот боғида бола билан бекинмачоқ ўйнади>>

Youtube портали фойдаланувчиларига АҚШнинг Огайо штатидаги Коламбус ҳайвонот боғида тасвирга олинган видео хуш келмоқда.

Samsung кир ювиш пайтида қўшимча кир қўшиш имконини берувчи кир ювиш машинаси яратди>>

Берлинда бўлиб ўтаётган IFA 2015 кўргазмасида Samsung кирларни ювиш пайтида қўшимча кир қўшиш имконини берувчи кир ювиш машинасини тақдим қилди. Бу ҳақда Samsung блогида маълум қилинди.

Хитойлик аёл лағмон еяётганда 15 сантиметрли қошиқни ютиб юборди>>

27 ёшли Ван фамилияли бу аёлнинг айтишича, у қошиқни тушлик пайтида лағмонга қўшиб ютиб юборган. Воқеа тафсилотлари маълум қилинмаган. Бироқ шифокорлар бундай ҳолат тасодифан бўлиши даргумонлигини айтишмоқда.