Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев Англия Премьер-лигасидаги клубларнинг хориж футболчилари учун сарфлаётган харажатлари яхши эмаслиги ҳақида гапириб ўтди.

"АПЛ клублари футболчиларни сотиб олиш учун аввалгига қараганда уч баробар кўп пул ишлатишяпти. Яхшики, уларнинг айримлари Бундеслигага ҳам келмоқда. Бу Германия термасини кучли қилишга ёрдам беради.

Биз сўнгги йилларда ёш футболчилармизни тарбиялаш ва уларни ривожлантириш учун 100 миллион фунт маблағ сарфладик.

Англияда бўлса, ёш футболчилар ўз клубларида ўйин амалиётига эга бўлмйди. Шунинг учун ҳам Англия термаси катта мусобақаларда ўйнай олмайди", - дейи Лёв.

Манба: uff.uz