Германия канцлери Ангела Меркель Германияда муҳожирларга ҳужум қилиниши оқибатида ўнг радикал террорнинг юзага келишидан огоҳлантирмоқда, деб хабар бермоқда Deutche Welle нашри. 

“Биз ҳушёрликни сусайтирмаслигимиз, вазиятни синчковлик билан кузатиб, унга жавобан ҳаракат қилишимиз керак. Национал-социалистик партия каби ўнг экстремистик гуруҳ фаолиятининг тергов қилиниши чўзилиши каби иснод қайтарилмаслиги керак”, деб айтди Меркель.

Шу билан бирга Меркель Германия Национал-социалистик партиясининг тақиқланиши мумкинлигига танқидий муносабат билдирди. “Партия тақиқлангандан кейин ҳам ўнг экстремистик қарашлар сақланиб қолади деб қўрқаман”, деб таъкидлаб ўтди Меркель.
Канцлер муҳожирлар, муҳожирлар ётоқхоналари ва полициячиларга уюштирилаётган ҳужумларга қарши қатъият билан курашиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Меркель ксенофобия (бошқа миллат, гуруҳ одамларига нисбатан ҳурматсизлик, тоқатсизлик, адоват) айнан мамлакатнинг шарқий қисмида кенг тарқалган деган Германиядаги оммавий тушунчага қўшилмаслигини айтди. У мумкинлик ёки мумкинмасликни белгиловчи қоида мамлакатнинг у ёки бу қисмига эмас, балки бутун ҳудудига тегишли эканлигини таъкидлади.

Бундан аввал Германиядаги қочқинлар марказларидан бирида йирик ёнғин чиққани маълум қилинганди.