Россиялик хонанда Наргиз Зокирова “Россия 1” телеканалининг “Главная сцена” лойиҳасига бошловчилик қилади.

Янги мавсумнинг биринчи бўлими 13 сентябрь куни эфирга чиқади.
Наргиз Зокирова билан бирга кўрсатувни Эрнест Мацкявичус олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳанинг ўтган мавсумида ўзбекистонлик хонанда Сардор Милано ғолиб бўлган эди.