Ўзбекистон чегарачилари чорва ўғирлаётган Тожикистон фуқаросини қўлга олди

Ўзбекистон 05 Сентябрь 2015 4914

Ўзбекистон чегарачилари чорва ўғирлаётган Тожикистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда чегара қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

4 сентябрь куни соат 16:30да Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Маданият қишлоғи яқинидан ўтган чегара зонасида Сўғд вилояти Панжикент тумандаги Беш Юз қишлоғида истиқомат қилувчи Тожикистон фуқароси, 1991 йилда туғилган О.

Тошов қўлга олинди. Айтилишича, у Маданият қишлоғидан 5 бош чорва ўғирлаб, Тожикистон ҳудудига ноқонуний олиб ўтишган ҳаракат қилган. Чорва чегара чизиғидан 2 км нарида яшовчи Ўзбекистон фуқароси Н. Саримсоқовга тегишли эди.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Кўпроқ янгиликлар