Ўзбекистонда янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонун кучга кирди. Қонун парламент қуйи палатаси томонидан 24 июль куни қабул қилиниб, юқори палата томонидан 6 август куни маъқулланди.

У 4 сентябрда давлат раҳбари томонидан имзоланиб, 5 сентябрь куни марказий матбуотда чоп этилди ва шу билан кучга кирган ҳисобланади.
Сенат вакилининг маълум қилишича, қонуннинг янги таҳрири биринчи галда жисмоний тарбия ва спорт қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, ёшларни спорт билан шуғулланишга кенг миқёсда жалб қилишни, соҳа мутахассисларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш сингари вазифаларга йўналтирилган.

“Ўтган давр мобайнида соҳада қонунчилик базаси яратилиб, у ўз ичига, юқоридаги қонундан ташқари, 50дан ортиқ норматив-ҳуқуқий актларни ўз ичига олади”, - таъкидлади сенатор.