Россия президенти Владимир Путин спорт вазири ва Россия футбол иттифоқи президенти Виталий Муткога мамлакат футболида хорижий футболчиларга лимитни кучайтириш вазифасини юклади.

“Президент билан гаплашганимда у футболда арзимаган чекловлар қилинганини, янадаям қатъийроқ йўл тутиш кераклигини айтди”, деб таъкидламоқда Мутко.

Жорий мавсумнинг бошланишидан аввал спорт вазирлиги қарори билан Россия футбол премьер-лигасида легионерларга нисбатан “6+5” лимити қабул қилинди. Унга кўра бир жамоа таркибида майдонда бир вақтнинг ўзида 6 нафардан кўпроқ хорижий футболчи ҳаракатлана олмайди.

Янги мавсумда легионерларга “10+15” кўринишдаги лимит белгиланишини тахмин қилинганди. Бунга кўра ҳар бир клуб таркибга 10 та хорижий футболчини кирита олиши мумкин ва шу билан бирга майдонда ҳаракатланадиган легионерлар сони чекланмаслиги керак эди.