Қозоғистонда бугунги кунда фаолият юритиб келаётган Қозоғистон ватанпарварлари ва “Овул” социал-демократик партиялари негизида янги “Овул” халқ ватанпарварлик партияси ташкил этилиши эълон қилинди. Бу ҳақда BNews.kz нашри хабар бермоқда.

Бундай қарор икки партиянинг 5 сентябрь куни Остонада бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессияларида қабул қилинди.
Эълон қилинган баёнотда айтилишича, икки партиянинг бирлашиши уларнинг ишига туртки бўлади, шунингдек, партия ташкилотларининг йирик вазифаларни бажаришга жалб қилинишига имкон яратилади.