Қозон мэри Илсур Метшин “Рубин” футбол жамоаси президенти этиб тайинланди

Спорт 05 Сентябрь 2015 1157

Қозон мэри Илсур Метшин “Рубин” футбол жамоаси президенти бўлди.
4 сентябрда Татаристон президенти Рустам Минниханов раислигида “Рубин” васийлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда “Рубин”га 2012 йилдан бери президентлик қилиб келаётган Валерий Сорокиннинг истеъфоси қабул қилинди. Сорокин ўз лавозимига Қозон мэри Илсур Метшин номзодини тавсия қилди. Метшин бир овоздан “Рубин”нинг янги президенти этиб сайланди.

“Васийлик кенгаши Валерий Сорокинга “Рубин” футбол клуби президенти лавозимида амалга оширган жиддий иши, айниқса молиявий интизом ва молиявий оқимларнинг очиқ-ойдилигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун катта миннатдорчилик билдиради”, дейилмоқда хабарда.

Янги президентга қозонликлар бош мураббийи Ринат Билялетдинов билан шартномани бекор қилиш вазифаси топширилди.

31 август куни Минниханов жамоа ўйинининг паст даражаси туфайли Сорокин ва Билялетдиновга ўз лавозимларини ихтиёрий равишда тарк этишни таклиф қилган эди.

Россия чемпионатининг 7 туридан кейин “Рубин” ўз ҳисобида бор-йўғи 3 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг охиридан битта олдинги 15-ўринни эгаллаб турибди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар