Амур дарёси орқали икки давлатни боғлайдиган автомобиль кўприги қурилишига 16 млрд рубль сарфланади. Бу ҳақда Шарқий иқтисодий форум чоғида Амурбўйи вилояти раҳбари вазифасини бажарувчи Александр Козлов айтиб ўтди.

“3 сентябрь куни ХХРда ҳукуматлараро келишув имзоланди. Амур орқали ўтадиган автомобиль йўлининг, шунингдек, Хэйхэ ва Благовешченскни боғлайдиган йўлнинг қурилиши ҳақида”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Унинг таъкидланишича, кўприк қурилишига федерал бюджет маблағлари сарфланганмаган: “Кўприк лойиҳасига федерал бюджетдан бир рубль ҳам олганимиз йўқ. Биз лойиҳалаштириш босқичидамиз. Қурилишнинг лойиҳавий қиймати 16 млрд рублни ташкил қилади”.
Автомобиль йўлининг қурилишига 4 вақт кетади, лойиҳа айнан шу муддатга белгиланган.