Тожикистон пойтахти Душанбеда номаълумлар блокпостни ўққа тутиши оқибатида бир нафар милиция ходими ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

“Маҳаллий вақт билан тахминан 17.50да номаълум қуролланган шахслар гуруҳи Душанбе шарқидаги, шаҳарга Вахдат томондан кираверишдаги милиция блокпостини ўққа тутди”, деб хабар берди Тожикистон Ички ишлар вазирлигидаги манба.

Маълум қилинишича, ҳужум оқибатида бир нафар милиционер ҳалок бўлган, бир неча нафари жароҳат олган.