Трамп: Карим Абдулжабборни нега ҳеч ким ёқтирмаслигини тушундим

Жаҳон 05 Сентябрь 2015 5751

АҚШ президентлигига республикачилардан номзод бўлган сиёсатчи ва миллиардер Дональд Трамп афсонавий баскетболчи Карим Абдулжабборни танқид остига олди.
Абдулжаббор The Washington Post’даги мақоласида Трампни “Америкага яхшилик олиб келмайдиган безори” деб атаган эди.

“Ҳурматли Карим, нега матбуот ҳар доим сизга ёмон муносабатда бўлганини энди тушундим. Гап шундаки, сиз Американинг буюклиги учун нима қилиш кераклиги ҳақида ҳеч балони тушунмайсиз. Энг яхши тилаклар билан, Дональд Трамп”, - деб ёзди ёзди миллиардер ижтимоий тармоқлардан бирида.
Карим Абдулжаббор бу эътирозларни жавобсиз қолдирмади.
“Трампнинг мақоламга жавоби сўзларимнинг энг яхши тасдиғидир.

Мана у яна унинг фикрига қўшилмаган одамга ҳужум қилмоқда, лекин бирор нимани исботламоқчи эмас, оддий мактаб тўполонидагидай “сен ҳеч кимга ёқмайсан” қабилидаги ҳақоратлардан фойдаланмоқда. Бунинг моҳиятига қаранг, ва сиз конституцияга хилоф иш тутилганини кўрасиз, бу ахир қўрқитиш йўли билан матбуотнинг унини ўчиришдир”, - деди у.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9519 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 44775 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 72904 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40659 Lifestyle
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 161 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 769 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 1995 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Ўткинчи туйғулар ёхуд орзулари хазон бўлган қиз
15:52 2193 Жамият
Коутиньо «Барселона»га ўтмаса, «Ливерпуль»да ҳам ўйнамайди
15:49 956 Спорт
Кўпроқ янгиликлар