Қатарнинг “Alnoor Holdings” медиа-гуруҳи пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи фильм суратга олиш бўйича тайёгарлик ишлари бошланганини эълон қилди. Қатарда суратга олиниши режалаштирилган мазкур фильм бюджети 1 миллиард доллар. Бу фильм рекорд сумма сарфланган “Ҳарри Потер”, “Узуклар ҳукмдори”, “Аватар” сингари фильмлар қаторига кириши кутилмоқда.
Ушбу 7 қисмли фильм лойиҳасида “Узуклар ҳукмдори”, “Матрица”, “Чўқинтирган ота” сингари фильмларнинг продюсери Барри Осборн ҳам иштирок этмоқда. Септологиянинг биринчи фильми 2018 йилда катта экранларга чиқарилади.
“Alnoor Holdings” медиа-гуруҳининг ижрочи продюссери доктор Азаҳар Иқболнинг таъкидлашича, лойиҳага турли мамлакатлардан 200 нафардан ортиқ экпертлар, олим ва ёзувчилар жалб қилинган бўлиб, улар Расули Акрам (с.а.в) ҳақидаги 7 қисмли фильмнинг ҳар томонлама мукаммал бўлиши устида иш олиб боришмоқда.
Алоҳида жиҳати шундаки, қоидага мувофиқ, пайғамбаримиз тасвирлари кўрсатилмайди. Бироқ мураккаб графикаларга бой бўлишини ваъда қилишмоқда, деб ёзади muxlis.uz портали.