“Монако” Марсьяль “МЮ” таркибида 25 та гол урса ва “Олтин тўп”га номзодлар ўнталигидан жой олса қўшимча 30 млн евро оладиган бўлди

Спорт 06 Сентябрь 2015 1729

“Монако” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасида ҳужумчи Антони Марсялнинг трансфери бўйича келишувнинг деталлари маълум бўлди.

“Манчестер Юнайтед” “Монако”га 19 ёшли ҳужумчи учун 50 млн евро тўлайди. “Монако” агар Марсяль “МЮ” таркибида 25 та гол урса 10 млн евро, Франция терма жамоаси сафида 25 та ўйин ўтказса 10 млн евро ва “Олтин тўп” учун овоз беришда номзодларнинг юқори ўнталигидан жой олса яна 10 млн евро бонус сифатида оладиган бўлди.
Бу ҳақда твиттерда Goal.com журналисти Муҳаммад Али маълум қилди.

Франциянинг ўтган мавсумдаги чемпионатида Марсяль 35 ўйинда 9та гол уриб (биттаси пенальтидан), 3 та голли узатма амалга оширган.

Кўпроқ янгиликлар