Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Александр Недорезов Ўзбекистон спорт кураши уюшмаси матбуот хизмати Лас-Вегасда ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни қандай кечгани ҳақида гапириб берди.
“Жамоамизда ҳам тажрибали, ҳам ёш курашчилар бор. Маҳмуджон Шавкатовни алоҳида тилга олиш мумкин, у ўтган йили ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Лас-Вегасдаги турнир унинг катталар жамоасидаги дебюти бўлади. Аммо, ёшидан қатъий назар, барча спортчиларимизга энг юқори талабларни қўймоқдамиз”, - деди мутахассис.
“5 нафар курашчиларимизнинг ҳар бири оптимал формада, турнир бошлангунига қадар улар ўз устиларида яна ишлашади”, - қўшимча қилди Недорезов.