Россия спорт кураши федерацияси президенти ва Бирлашган кураш олами (UWW) виде-президенти Михаил Мамиашвилига АҚШга киришга виза бериш рад этилди.

“Исталган спорт тури бўйича жаҳон чемпионати ташкилотчилари учун иштирокчилар ва расмий шахсларни виза билан таъминлаш асосий шартлардан бири ҳисобланади. UWW президенти Ненад Лалович, Россия ва АҚШ Олимпия қўмиталарининг барча саъй-ҳаракатларига қарамасдан, буюк курашчи ва нуфузли спорт раҳбарларидан бири Михаил Мамиашвилига АҚШга қиришга виза бериш рад этилди. Лас-Вегасда ўтказиладиган жаҳон чемпионати Олимпиада-2016 га асосий лицензия берилувчи мусобақа ҳисобланади ва бу ҳолат унинг мавқеини янада муҳимроқ қилади. Шу туфайли Мамиашвилининг Лас-Вегасда бўлмаслиги Россия терма жамоаси учун жиддий синов бўлади.

Ишончим комилки, бу қарор кураш дунёсидан билдирилмаяпти. Биз АҚШлик курашчилар билан бирга кураш спорт турининг Олимпия дастурида сақланиб қолиши учун елкама-елка ғалабали кураш олиб бордик ва ўз спортимизни такомиллаштиришда давом этмоқдамиз. Аминманки, АҚШ кураш федерацияси виза масаласини ҳал қилиш учун барча имкониятларни ишга солди. Бироқ шуни айтишим керакки, сиёсат яна бир бор спорт ва соғлом фикрдан устун келди”, деб айтди Россия спорт кураши федерацияси вице-президенти, федерация статс-котиби Георгий Брюсов. Унинг бу сўзлари ташкилотнинг расмий сайтида келтириб ўтилди.

7-12 сентябрь кунлари Лас-Вегасда юнон-рим, аёллар ва эркин кураш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.