БААда Яман халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича ўтказилган умуммиллий кампания давомида бир ҳафта ичида 136 млн доллар маблағ тўпланди. Бу ҳақда WAM ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Энг йирик эҳсон ҳажми 300 млн дирҳамни ёки 82 млн долларни ташкил қилди. Бу пулни БААда Қизил ярим ой жамияти раиси шайх Ҳамдон бин Зайд эҳсон қилди.
Пул йиғиш бир ой давом этади. Бунинг учун мамлакат бўйлаб 200дан ортиқ эҳсон қабул қилиш марказлари ташкли этилган. Шунингдек, банкларда бир қанча ҳисоб рақамлари очилган.