Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни ҳарбий жиноятлар учун ҳибсга олиш ҳақидаги петицияни 100 мингдан ортиқ британиялик имзолади. Бу ҳақда IMEMC News портали хабар берди.

Петиция 7 август куни Британия ҳукумати сайтида эълон қилинган эди. Унинг муаллифи Дэмиан Моран сиёсатчини 2014 йилда 2 минг кишининг ўлимига сабаб бўлишда айблади.
Қонун бўйича, агар петиция 100 мингдан ортиқ овоз олса, Британия парламенти уни кўриб чиқишга мажбур бўлади.

Ҳукумат вакиллари мамлакат ҳудудига ташриф буюрувчи чет эллик сиёсатчилар дипломатик дахлсизликка эга бўлишини эслатиб ўтишди. Шундай бўлса-да, Нетаньяху Лондонга ташриф буюрганда уни ушбу петициядан бохабар қилишга ваъда беришди.