Британия ўз ҳудудида Суриядан 15 минг қочқин қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда The Sunday Times газетаси маълум қилди.

Айтилишича, бош вазир Дэвид Кэмерон миграцион инқироз муаммосини назорат остига олиш режасини тузиб чиқишни ҳукумат вакилларига топширган. Гап қочқинларни тақсимлаш дастури ҳамда одамларни ноқонуний олиб ўтувчиларни назоратга олиш чора-тадбирлари хусусида кетмоқда.

Илгарироқ Британия бош вазири Сурия қочқинларига гуманитар ёрдам бериш учун мамлакат 100 млн фунт стерлинг ажратишини маълум қилган эди. Мамлакат шу пайтгача 5 мингга яқин қочқинни қабул қилди.