Евро-2016. Саралаш босқичи, Е гуруҳ: Швейцария Словенияга 80-дақиқада 0:2 ҳисобида ютқаза туриб, учрашувни ўз фойдасига ҳал қилди

Спорт 06 Сентябрь 2015 2360

2016 йилги Европа чемпионатининг саралаш босқичида Е гуруҳининг 7-турида Швейцария терма жамоаси Базелдаги “Санкт-Якоб Парк” стадионида 0:2 ҳисобида Словенияга ютқаза туриб, учрашувни 3:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилишга муваффақ бўлди.

1-бўлимнинг охирида Миливое Новакович меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Танаффус бошлангандан бир неча дақиқа ўтиб Боштьян Цесар ҳисобни 0:2 га етказди. 80-дақиқада швейцарияликлар ҳисобдаги фарқни Йосип Дрмич тўпи эвазига қисқартиришга муваффақ бўлдилар. 4 дақиқа ўтиб Валентин Штокер ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча вақтнинг 4-дақиқасида Йосип Дрмич дублга эришиб, ўз жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Евро-2016. Саралаш босқичи, E гуруҳи. 7- тур
Швейцария – Словения – 3:2
Голлар: Новакович, 45 (0:1); Цесар, 48 (0:2); Дрмич, 80 (1:2); Штокер, 84 (2:2); Дрмич, 90+4 (3:2).
Огоҳлантиришлар: Шёр, 55; Лихтштайнер, 63; Бехрами, 64; Джемаили, 64 – Кампль, 24; Новакович, 34; Печник, 64; Ханданович, 65; Иличич, 88.

Гуруҳдаги яна бир учрашувда Англия терма жамоаси меҳмонда Сан-Марино терма жамоасини 0:6 кўринишдаги йирик ҳисобда мағлуб этди.
Тўплардан бирини Уэйн Руни киритди ҳамда Англия терма жамоаси учун киритган тўплари сони бўйича Бобби Чарльтоннинг рекордини такрорлади. Футболчи Англия терма жамоаси сафида ўзининг 49-тўпига муаллифлик қилди.
Шунингдек, ушбу ўйинда “Арсенал” ўйинчиси Тео Уолкотт дублга эришди.

Евро-2016. E гуруҳи. 7- тур
Сан-Марино – Англия – 0:6
Голлар: Руни, 13 (0:1, пен); Бролли, 30 (0:2, автогол); Баркли, 46 (0:3); Уолкотт, 68 (0:4); Кейн, 77 (0:5); Уолкотт, 78 (0:6).
Огоҳлантириш: Берарди, 12 (Сан-Марино).

Ушбу гуруҳдан ўрин олган яна бир учрашувда Эстония ўз қўшниси Литва устидан 1:0 ҳисобида минимал устунликка эришди. Учрашувдаги ягона тўпни 71-дақиқада Константин Васильев киритди.

Эстония – Литва – 1:0
Гол: Васильев, 71 (1:0).
Огоҳлантиришлар: Пурье, 79; Дмитриев, 87 – Матулявичус, 30; Жалюкас, 65; Чеснаускис, 69.

7 турдан кейин Е гуруҳидаги вазият қуйидагича кўриниш олди: 1. Англия — 21 очко; 2. Швейцария — 15; 3. Эстония — 10; 4. Словения — 9; 5. Литва — 6; 6. Сан-Марино — 1.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35492 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11212 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 139790 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 115 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 218 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1375 Жаҳон
ОАВ: Туркудаги ҳужумни амалга оширган гумонланувчи номи маълум қилинди
08:27 713 Жамият
Марокаш қироли террорчилик учун судланган 415 кишини афв этди
07:56 734 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
Кўпроқ янгиликлар