2016 йилги Европа чемпионатининг саралаш босқичида G гуруҳининг 7-турида Россия терма жамоаси Москвадаги “Открытие Арена” стадионида Швеция терма жамоаси билан учрашди ҳамда минимал устунлик билан ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона тўпни 38-дақиқада Игорь Смольниковнинг узатмасидан кейин Артём Дзюба киритди.

Евро-2016. Саралаш босқичи, G гуруҳи. 7-тур
Россия – Швеция – 1:0
Голлар: Дзюба, 38 (1:0).
Огоҳлантиришлар: Дзагоев, 34; Кузьмин, 82 – Вернблум, 52.

Шунингдек, G гуруҳидан ўрин олган Австрия-Молдавия учрашуви Венадаги “Эрнст Хаппель” стадионида бўлиб ўтди ҳамда мезбонларнинг минимал устунлиги билан якунланди.

Учрашувдаги ягона тўпни 2-бўлимнинг бошида Златко Юнузович киритди.

Австрия – Молдавия – 1:0
Голлар: Юнузович, 52 (1:0).
Огоҳлантиришлар: Прёдль, 37 – Чеботару, 25; Чебану, 39.

Гуруҳнинг 3-ўйинида Черногория Лихтенштейнни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув Подгорицада “Под Горицом” стадионида бўлиб ўтди. Тўпларни учрашувнинг 1-бўлими охирида Фатош Бечирай, 56-дақиқада Стефан Йоветич киритди.

Черногория – Лихтенштейн – 2:0
Голлар: Бечирай, 38 (1:0); Йоветич, 56 (2:0).
Огоҳлантиришлар: Марусич, 48 – Фрик, 22; Визер, 32.

7-турдан кейин G гуруҳидаги вазият қуйидагича кўриниш олди: 1. Австрия — 19 очков; 2. Швеция — 12; 3. Россия — 11; 4. Черногория — 8; 5. Лихтенштейн — 5; 6. Молдавия — 2.