Археологлар Берлиннинг чекка ҳудудудидан 1915 йилда қурилган эски масжид қолдиқларини топишди. Германиядаги бу илк масжид 1925 йил 4 минг нафар мусулмон ҳарбий асирлар учун қурилган. Улар биринчи жаҳон уруши пайтида фронтнинг шарқий ва ғарбий қисмида асир тушганлар. Ёғочдан қурилган масжид минораси 23 метр. Қазиш пайти симлар, қуббани мустаҳкамлаш вазифасини ўтаган темир болтлар ва масжид ойнасининг парчалари топилган.
Археологларнинг айтишларича, масжид инсонлар эътиқодига ҳурмат нуқтаи назаридан қурилмаган. Балки кейинчалик ҳарбий иншоот сифатида фойдаланиш мақсад қилинган.

Манба: muxlis.uz