Жанубий Корея соҳилларида ғарқ бўлган балиқ овловчи кема қурбонлари сони 8 кишига етди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги хабар берди.
Айтилишича, тескари ағдарилган кема Чужадо ороли яқинида (Чолла-Намдо вилояти) топилган. Унинг бортида 13-22 киши бўлгани тахмин қилинмоқда.
Кема билан алоқа шанба куни кечаси йўқолган.
Қутқарувчилар сувдан 3 кишини сувдан чиқариб олишди. Улар шифохонага юборилди. Кема бортида бўлган яна 8 кишининг жасади топилди.
Қутқарув ишлари давом этмоқда.