5 сентябрда Москвада 14 мм ёғингарчилик тушди. Бу миқдор бир ойлик ёғингарчилик миқдорининг 20 фоиздан кўпроғини ташкил қилади, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда Москва шаҳри ва Москва вилояти Гидрометеобюроси маълум қилди.
“Бу ёғингарчилик сентябрда 65 мм ни ташкил қиладиган ёғингарчиликнинг 21,5 фоизини ташкил қилди”, деб айтмоқда манба.

Шу билан бирга Москвада кун бўйи 20 мм гача ёки ойлик ёғингарчилик меъёрининг 30 фоизидан кўпроқ ёмғир ёғди.

Об-ҳаво мутахассислари ёғингарчилик 6-9 сентябрь кунлари ҳам вақти-вақти билан ёғиб туришини прогноз қилишмоқда.