ОАВ: Яманда Арабистон коалицияси ракетадан ўққа тутилиши оқибатида 100 дан ортиқроқ аскарини йўқотди

Жаҳон 06 Сентябрь 2015 3671

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция қўшинлари Яманда 4 сентябрь куни амалга оширилган ракетадан ўққа тутишда 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчиларини йўқотди. Бундай маълумотларни Яманнинг “Ал-Ватан” газетаси ҳарбий манбаларга иқтибос келтирган ҳолда ҳолда келтирмоқда. Ҳаммаси бўлиб воқеа жойида 103 нафар ҳарбийнинг жасади топилди.

Tasnim ахборот агентлиги маълумотларига кўра ҳалок бўлганлар сони 130 га яқинни ташкил қилмоқда.

Яна 70 га яқин ҳарбий хизматчи яраланган. Улардан кўпчилигининг аҳволи жуда оғир ҳисобланмоқда. Учта “Апач” вертолёти ҳамда 40 дона зирҳли техника ва армия юк машиналари йўқ қилинган.

Санодан шарқда жойлашган Мағриб вилоятидаги Сафара авиабазаси ҳужумга учради. Аввал бу базани Яман Қуролли кучларининг 107-бригадаси эгаллаган, ҳужумдан бироз олдинроқ эса бу ерда коалиция кучлари бўлинмалари жойлашган эди. Маълумотларга кўра, ракета 60-70 км узоқликда жойлашган Бойхон туманидан мамлакатнинг аввалги президенти Али Абдуллоҳ Салоҳга содиқ бўлган президент гвардиячилари томонидан отилган. 

Аввалроқ хусийчиларга қарашли “Ал-Масира” канали Собиқ иттифоқда ишлаб чиқарилган “Точка-М” ракета мажмуасидан ракета учирилгани акс этган кадрларни намойиш қилган эди. Айнан шу ракета нишонга бориб теккани таъкидланмоқда. Альянс маълумотларига кўра, 64 нафар ҳарбий ҳалок бўлган. Бундай катта миқдорда қурбонларнинг бўлишига ракета қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар сақланадиган омборхонага тушгани билан боғланмоқда.   

Кучли портлаш оқибатида авиабазада бирорта бутун бино қолмаган. Диспетчерлик минораси ва учта учиш-қўниш йўлаги буткул вайрон бўлган. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9855 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45488 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74329 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40902 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
«Қонун ўз йўлига, туманда биз билан келишган тадбиркор ишлайди!» — МИБ фаолиятида тушунмовчиликлар
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 106 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 873 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 5369 Жамият
Кўпроқ янгиликлар