Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадинада ибодатларни бошладилар

Ўзбекистон 06 Сентябрь 2015 8474

Истиқлол йиллари республикамизда диний соҳада юритилаётган оқилона сиёсат асосида ҳар бир шахснинг виждон ва эътиқод эркинлиги, диний қарашларидан қатъи назар тенгҳуқуқлилиги таъминланиб, фуқароларимизнинг эмин-эркин диний эътиқодларини амалга оширишга кенг шароитлар яратилди.
Фуқаролар эътиқодларидан келиб чиққан ҳолда диний ташкилотларга бирлашиб, мустақил ҳуқуқий шахс сифатида фаолият юритиши, диний мутахассислар тайёрлашлари ва адабиётларни нашр этишлари, диний байрам ва маросимларини ўтказишлари, муқаддас жойларга зиёратлар ташкил этишлари кафолатланди. Жумладан, ҳар йили 11000 дан зиёд зиёратчиларимиз ҳаж ва умра амалларини адо этмоқдалар.


Куни кеча Ўзбекистондан ҳаж сафарига чиққан зиёратчиларимизнинг дастлабки гуруҳлари Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига етиб келди деб хабар бермоқда religions.uz. Бўлажак ҳожиларимиз Масжиди Набавийнинг ёнгинадаги “Вусулул Муҳаммадия” ва “Жавҳратул Асима” меҳмонхонасига жойлаштирилди. Зиёратчиларни ишчи гуруҳи вакиллари кутиб олиб, улар учун тайёрланган хоналарга жойлаштирдилар. Меҳмонхоналарда овқатланиш ва дам олиш учун зарур шароитлар муҳайё қилинган бўлиб, бўлажак ҳожиларнинг соғликлари шифокорларнинг доимий назоратлари остига олинган. Меҳмонхонанинг ўзида тиббиёт маркази ҳамда кундузги муолажа ва профилактика хоналари ташкил этилган. Ўз навбатида, Ўзбекистондан келган тажрибали ошпазлар зиёратчиларимиз учун миллий таомлар тайёрламоқдалар. Зиёратчиларимиз гуруҳ раҳбарлари етакчилигида Масжиди Набавийга бориб, Пайғамбар (с.а.в.)нинг қабрларини зиёрат этиб, ибодатларини бошлаб юбордилар.
Шу кунларда юртдошларимиз учун саҳобалар, жумладан, Муҳаммад (с.а.в.) амакилари Ҳамза (р.а.) қўним топган Ухуд тоғи, “Икки қиблали” масжид, “Қубо” масжиди каби Мадинанинг мўътабар қадамжоларига зиёратлар ташкил этила бошланди. Зиёратчиларимиз ислом динининг бешта арконидан бири бўлган улуғ бир ибодатни адо этишга ҳозирлик кўрмоқдалар. Ватандошларимиз мана шундай дориламон кунларга етишишларига имкон берган истиқлолимиз мустаҳкам, юртимиз тинч ва осойишта, халқимиз эса фаровон бўлишини тилаб, юртдошлари, фарзандлари ва яқинлари ҳақларига дуолар қилмоқдалар.
Фуқароларимизнинг ҳаж сафарлари муваффақиятли давом этмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7584 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8443 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50979 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 2157 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2968 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 4403 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 737 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар