Украина президенти Пётр Порошенконинг фикрича, НАТО самарадорлиги жиҳатидан дунёдаги иккинчи хавфсизлик механизмидир. Бу ҳақда у АҚШ радиосига берган интервьюсида маълум қилди.

Шу билан бирга, Порошенко альянс айни пайтда Украинага ҳамкорлик таклиф қилишга тайёр эмаслигини тан олди.

“НАТО талабларига жавоб бериш ЕИ талабларига жавоб бериш билан бирдир. Улар 98 фоизга ўзаро мос келади. НАТО самарадорлиги жиҳатидан БМТ Хавфсизлик Кенгашидан кейинги ўринда турувчи хавфсизлик механизмидир”, - деди Украина етакчиси.