Qatar Airways’га тегишли Boeing турбулентлик зонасига кириб қолиши оқибатида 40 киши жабрланди

Жаҳон 06 Сентябрь 2015 3604

Qatar Airways компаниясига тегишли Boeing самолёти турбулентлик зонасига кириб қолиши оқибатида 40 киши жабрланди. Бу ҳақда Филиппин фуқаролик авиацияси бошқармаси хабар берди.
Айтилишича, самолёт Доха-Манила рейсини амалга ошираётган бўлган. Манилага яқинлашга учувчи биринчи бўлиб қўнишга рухсат сўраган ва буни борда жабрланганлар борлиги билан тушунтирган.
Воқеа жойига тиббиёт ходимлари етиб бориб, жабрланганларга ёрдам кўрсатмоқда.

Кўпроқ янгиликлар