Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси ҳарбий ҳаво кучлари Яман пойтахти Санога авиазарбалар берди. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар берди.
Айтилишича, авиазарбалар хусийларнинг “Ансоррулоҳ” гуруҳи жангариларига ва собиқ президент Али Абдулла Солиҳга содиқ армия қисмлари назорати остидаги ҳудудларга берилган. Асосан аслаҳахоналар, шунингдек, исёнчиларнинг БАА ва Саудия элчихоналари олдидаги позициялари нишонга олинган.
Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.