Standard Chartered Plc холдинг компанияси олий банк лавозимларини 25 фоизга қисқартиради. Бу ижрочи директор Билл Уинтерснинг бир йил олдинги даромад даражасига қайтиш борасидаги режаси асосида амалга оширилади, деб хабар беради Bloomberg агентлиги.
Компаниянинг мингдан ортиқ бошқарувчи директорларидан 250 нафари қисқартирилиши кутилмоқда. Бу 250 кишининг 50 нафари Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада фаолият юритмоқда.
Қисқартириш сентябрь ойида бошланиши айтилмоқда. Иш ўрнидан ажраладиган ходимларга уларнинг малакасига мувофиқ бошқа лавозимлар таклиф этилади.