Тожикистонда 2 олий мартабали ҳарбий қўлга олинди

Жаҳон 06 Сентябрь 2015 6723

Тожикистонда қуролли ҳужумлар уюштиришда айбланиб 2 нафар олий мартабали ҳарбий қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“Мудофаа вазирлиги десантчи бригадаси командири ўринбосари подполковник Мустафо Назаров ва мудофаа вазирлиги молия бошқармаси катта инспектори майор Насим Юсуповлар жума ва шанба кунлари Душанбе ва Ваҳдатда содир этилган ҳужумларга кўмак берганликда айбланиб қўлга олинди”, - дейилади вазирлик хабарномасида.
Таъкидланишича, зобитлар тайёрланаётган ҳужумлар ҳақида маълумотга эга бўла туриб бу ҳақида раҳбариятни бохабар қилмаган.

Кўпроқ янгиликлар